АПЛ ҳакамининг ҳаёти хавф остида! У майдонга тушишдан бош тортмоқда

Ҳакамлар билан муаммолар сайёрамизнинг энг кучли чемпионатларида ҳам учраб туради. Айниқса, АПЛда VAR пайдо бўлиши норозиликларни ортиб кетишига туртки бўлмоқда. 52 ёшли Майк Дин ҳозир инглиз мухлислари томонидан кескин сиқувга олинди. 2000 йилдан бери рефери сифатида фаолият олиб бораётган мутахассис қизил карточкаларни аяб ўтирмайдиганлар сирасига киради. У илк бор 2001 йилда «Ньюкасл» аъзоси Нолберто Соланони майдондан четлатган. Қаттиққўл ҳакам бўлишига қарамай, уни бугунда адолатсизликда айблашмоқда. Хўш, нима учун у ва унинг оила аъзолари ўлим таҳдиди битилган хатларни қабул қилиб олишга мажбур бўлмоқда?

Жорий мавсумда Дин АПЛнинг 15  та ўйинини бошқариб борди. 55 та сариқ ва 6 та қизил карточка! Негадир сўнгги ўйинларда ҳакам қизил карточка ва қўпол хатоларни кўпайтириб юбормоқда. Бунга мутахассислар VARнинг ишга тушганини асосий сабаб қилиб кўрсатмоқда.

Din221

Майк бошқарувидаги «Манчестер Юнайтед» - «Саутгемптон» (9:0) баҳси ёдингиздами? Ҳакам ўйиннинг  2, 86-дақиқаларида меҳмонлар аъзосига чиқиш эшикларини кўрсатиб юборди. Тўғри, қўполлик бор, аммо ўйиннинг 2-дақиқасида?!

Учрашув якунлангач, «Саутгемптон» раҳбарлари АПЛдан Майк Динни бошқа учрашувларга қўймасликни талаб қилди. Чемпионат вакиллари, Динни «Саутгемптон» иштирокидаги ўйинлардан озод қилди ва 86-дақиқадаги қизил карточкани бекор қилди.

Яқинда бўлиб ўтган «Фулхэм» ва «Вест Хэм» ўртасидаги баҳсни ёдга оламиз. Бу учрашувда ҳам меҳмон жамоа жабр кўрди. Қўшимча дақиқаларда «болғачилари» ҳимоячиси Томаш Соучек Лингарднинг узатмасини жарима майдончаси ичида кутишни бошлади. Тўп учун кураш чоғида у Александр Митрович билан тўқнашиб кетди. Бу шунчаки АПЛга хос яккакураш эди. Дин эса, кутилмаганда VARга мурожаат қилди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Соучекка қизил карточка кўрсатди. Лондон клуби бу воқеадан норози эканлигини чемпионат расмийларига маълум қилгач, 2 кундан сўнг, карточка бекор қилинди.

плўкелпепл

Аслида видеотакрорни Англияда анчадан бери танқид қилиб келишмоқда. Айниқса, Жейми Каррагер ҳакамларга VAR эркин ишлаш имконини бермаётгани ҳақида бир неча бор таъкидлаб ўтди. Эндиликда, унинг сафига Гарри Линекер ҳам қўшилди.

VARга мослашиб кетиш учун қария ҳакамга вақт талаб этилади, аммо мухлислар кўз ўнгида Дин ўз имижини кескин тушириб юборди. Эндиликда, унга ва унинг оила аъзоларига ижтимоий тармоқлар орқали очиқдан-очиқ таҳдидли смслар келишни бошлади. Унинг шаънига айтилаётган хунук сўзлар ҳақида-ку гапирса ҳам бўлади.

ўлукпўлукўплку

Футболчи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида шахсий адвокати билан маслаҳатлашиб олишга қарор қилди. Бу воқеа омма юзини кўргач, биринчилардан бўлиб Гарри Линекер вазиятга аралашди.

«АПЛнинг энг кучли ҳакамларидан бири саналган Дин энди аввалгидек майдонда ишлай олмайди. VAR ва бошқа омиллар унга салбий таъсир кўрсатмоқда. Уни ўлим билан қўрқитаётганлари жуда аламли. Одамларга нима бўляпти?!»

Ачинарлиси шундаки, муаммо VARда бўлишига қарамай, калтак Майкнинг «бошида синмоқда». «Вест Хэм» аъзоси Соучек воқеалардан хабар топгач, ОАВ орқали ҳакамдан хафа эмаслигини маълум қилди. У майдон ичида бўлган воқеалар, майдондан ташқарига чиқмаслиги ҳақида фикр билдирди. АПЛ тарихидаги қизил карточкаларнинг 7 фоизининг эгаси саналган Дин яқин орада яшил майдонда кўриниш бермаслиги аниқ. У АПЛ раҳбарларидан ўзини бир нечта турга ўйинлардан озод қилишларини илтимос қилган. Воқеалар ривожини SPORTS.uz да кузатиб боринг.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!