Роналду "Пахтакор" билан ўйинга хет-трик билан келяпти
41 ёшли юлдуз ҳамон зўр формада
Ар-Риёднинг «Ан-Наср» жамоаси Саудия Арабистони чемпионати 12-тур доирасида ўз майдонида «Ал-Холуд» футболчилари устидан йирик ғалабага эришди.
Учрашув 5:3 ҳисобида якунига етди. Мезбонлар сафида Криштиану Роналду хет-трик қайд этди (66-, 74- ва 81-дақиқалар). Яна икки голга Анжело (24-дақиқа) ва Садио Мане (35-дақиқа) муаллифлик қилди.
Меҳмонлар таркибида Жульен Домингеш дублга эришди: у 16-дақиқада ҳисобни очди, учрашув охирида эса пенальтини аниқ амалга оширди. «Ал-Холуд»нинг яна бир голини Лоик Эссомба 45+2-дақиқада урди.
«Ан-Наср»нинг дастлабки тўрт голида Жоау Феликс ассистент сифатида қатнашди. Роналдунинг учинчи голи эса Мане берган узатмадан сўнг киритилди.
Шу тариқа, португалиялик юлдуз профессионал фаолиятидаги голлар сонини 985 тага етказди ва эркаклар футболидаги шахсий жаҳон рекордини янада яхшилади. Мингта голлик кўрсаткичга етиши учун унга яна 15 та гол зарур.
«Ан-Наср» шу ғалабадан сўнг очколарини 28 тага етказиб, турнир жадвалида иккинчи ўринни сақлаб қолди.
Жамоанинг навбатдаги ўйинини 2 ноябрь куни сафарда Осиё Элит Чемпионлар лигасининг тўртинчи тури доирасида Тошкентда «Пахтакор»га қарши ўтказади. ўтади. Учрашув бошланиш вақти — 18:45.

Изоҳлар (0)