АПЛ. Каземиро қизил карточка олган учрашувда МЮ қийинчилик билан ғалаба қозонди

АПЛ 22-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Кристал Пэлас" баҳси бўлиб ўтди. Унда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, 7-дақиқада Фернандеш пенальтидан гол уриб ҳисобни очган бўлса, 62-дақиқада Рэшфорд орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 76-дақиқада Шлуп ҳисобни қисқартирди. 

Қайд этиш лозим, "қизил иблислар" ярим ҳимоячиси Каземиро 70-дақиқада қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 

Очколари сонини 42 тага етказиб олган манкуниаликлар АПЛ турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. 24 очкоси бор "Кристал Пэлас" 12-поғонани банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!