АПЛ клуби "Манчестер Юнайтед" футболчисини ижарага олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маркос Рохо фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттириши мумкин.

"The Athletic" нашрининг ёзишича, 30 ёшли аргентиналик ҳимоячи хизматига "Ньюкасл" қизиқмоқда. "Қарғалар" Рохони ижарага олишни режалаштирмоқда. Боз устига, "қизил иблислар" ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр. 

Аввалроқ, Рохо учун "Шеффилд Юнайтед" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!