АПЛ клуби Мбаппе учун етакчисини сотиб юбормоқчи

"Ливерпуль" "Пари Сен Жермен" ҳужумчиси Килиан Мбаппени харид қилиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда.

Таниқли The Times нашри манбасига кўра, "қизиллар" франциялик футболчининг трансферини молиялаштириш учун жамоа етакчилари Муҳаммад Салоҳ, Садио Мане ва Роберто Фирминодан бирини сотиб юборишга ҳам тайер.

Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2022 йил июнида якунига етади, шу сабабдан парижликлар футболчини кейинги трансфер ойнасида 100 миллион еврога сотиб юборишлари мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)