АПЛ клуби "Милан" футболчисига қизиқмоқда
Англиянинг "Вулверхэмптон" клуби ҳамон "Милан" хавбеки Франко Кессьени қўлга киритишдан умидини узмаяпти.
Sky Sports тарқатган хабарга кўра АПЛ клуби 22 ивуарлик футболчини қишки трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўришмоқчи. Таъкидлаш керакки, “бўрилар” Кессьени жорий ёзги трансферлар даврида сотиб олишлари ҳам мумкин эди. Бироқ, улар ушбу масалада “россонерилар” билан келиша олишмади.
Эслатиб ўтамиз, Кессьега шунингдек “Монако” клуби ҳам жиддий қизиқмоқда.
Маълумот учун, Франко Кессье “Милан” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 98та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар