АПЛ клуби ўзининг энг яхши футболчиси билан шартномани узайтирди

Англиянинг “Брайтон” клуби ярим ҳимоячиси Паскаль Гросс билан амалдаги шартномани узайтирди.

Клуб расмий твиттери тарқатган хабарга кўра 26 ёшли германиялик футболчи АПЛ клуби билан 2022 йилга қадар тузилган шартномага имзо чекди.

Маълумот учун, Гросс ўтган мавсум “Брайтон” сафида премьер-лигада жами 38та баҳсда иштирок этиб, ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. У шунингдек якунланган мавсумда жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!