АПЛ клуби Хамес учун 80 млн евро тўлашга тайёр

  • 11 март, 2020, 17:36
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Tecno

Daily Mail нашрининг хабар беришича, 28 ёшли колумбиялик футболчини "Вулверхэмптон" ўз сафида кўрмоқчи. АПЛ клуби бунинг учун мадридликларга 80 млн евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Хамес жорий мавсум “Реал” сафида 13 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!