АПЛ клублари

"Барселона" ҳужумчиси Мартин Брэйтуэйт мавсумлар оралиғида каталонияликлар таркибини тарк этиши мумкин.

Mundo Deportivo нашри даниялик футболчи учун "Эвертон" ва "Вест Хэм" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар бермоқда.

Мавсумни "Леганес" клубида бошлаб, "Барселона"да якунлаб қўйган даниялик футболчи 35 та ўйинда 7 та гол ва иккита голли узатма муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)