АПЛ клублари

Москванинг "Спартак" клуби ярим ҳимоячиси Алекс Крал АПЛ клубларининг эътиборига тушиб қолди. Бу ҳақда Club Call нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра Россия премьер-лигаси 14-туридан ўрин олган “Спартак” ва “Локомотив” (3:0) жамоалари баҳсига “Эвертон” скаутлари ташриф буюришган ва 21 ёшли футболчини кузатишган.

Маълумот учун, “Спартак” Крални ўтган ёзги трансферлар даврида Праганинг “Славия” клубидан 12 млн еврога сотиб олган. Унинг москваликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.