АПЛ:

Англия Премьер-лигаси 15-турида "Манчестер Юнайтед" "Лестер" меҳмони бўлади. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

Онлайн кўриш / Tas-ix ҳудудида кўриш

  • 90+4'

    Ўйин якунланди.

  • 90+3'

    Айозе Перес ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 90'

    Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Уилфред Ндиди рақибига қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 89'

    Маркус Рэшфорд ўйинни давом эттира олади.

  • 88'

    Маркус Рэшфорд жароҳат олди, Лестер футболчиси нопрофессионал ҳаракат қилди.

  • 85'

    ГООООООЛ! Жейми Варди ҳимоячилар орасидан зарба йўллаб, гол урди.

  • 83'

    Жеймс Мэддисоннинг узатмасини ҳимоячи узоқлаштирди.

  • 82'

    Харви Барнснинг пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 81'

    Марк Олбрайтон ўрнига Айозе Перес майдонга тушди.

  • 80'

    Фред рақибига қўполлик ишлатди.

  • 79'

    ГОООООООЛ! Бруно Фернандеш Эдинсон Каванининг пасидан сўнг дарвозани ишғол қилди.

  • 77'

    Бруно Фернандешнинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 76'

    Антони Марсьяль ўрнига Эдинсон Кавани майдонга тушди.

  • 73'

    Маркус Рэшфорд ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 71'

    Тимоти Кастанга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 70'

    Хари Магуайр жарима зарбасидан сўнг тўпни дарвозага йўллади, бироз ноаниқ.

  • 66'

    Виктор Линделёф майдонни тарк этди, Аксель Туанзебе ўйинга қўшилди.

  • 62'

    Антони Марсьялнинг офсайддан гол ургани тасдиқланди.

  • 61'

    ВАР вазиятни кўриб чиқмоқда.

  • 61'

    Антони Марсьяль офсайддан гол урди.

  • 60'

    Маркус Рэшфорд ҳимоячиларни ортда қолдирди, бироқ унинг зарбасини Каспер Шмейхель қайтарди.

  • 59'

    Ҳимоячилар Жейми Вардини тўхтатиб қолишди.

  • 54'

    Жеймс Мэддисон сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 54'

    Дэниел Джеймс ўрнига Поль Погба майдонга тушди.

  • 52'

    Эрик Бертран Байининг қўлига тўп тегди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 50'

    Дэниел Жеймс қарши ҳужумга қочиб кетди. Жамоадошлари уни тушунмади.

  • 49'

    Юри Тилеманснинг пасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45+1'

    Бруно Фернандеш қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Бруно Фернандешнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 43'

    Харви Барнс ҳужумда тўпни йўқотди.

  • 40'

    Жеймс Мэддисоннинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 39'

    Марк Олбрайтоннинг зарбаси жамоадошига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 37'

    Люк Шоу жарима майдонига тўпни узатган пасини Бруно Фернандеш боши билан дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ.

  • 36'

    Марк Олбрайтон қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 34'

    Жеймс Мэддисоннинг бурчакдан узатган пасни ҳимоячи узоқлаштирди.

  • 33'

    Марк Олбрайтоннинг узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 31'

    ГОООООЛ! Харви Барнс кучли зарба билан ҳисобни тенглаштирди.

  • 26'

    Жейми Вардининг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 23'

    ГООООООЛ! Бруно Фернандеш икки ҳимоячи орасидан тўпни узатиб берди, Маркус Рэшфорд тўпни дарвозанинг ўнг пастги қисмига жойлаб қўйди.

  • 21'

    Юри Тилеманснинг зарбаси рекошет билан майдонни тарк этди.

  • 20'

    Жеймс Мэддисоннинг бурчакдан ошириб берган пасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

  • 19'

    Жеймс Джастиннинг узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 16'

    МЮ тўпни назорат қилмоқда.

  • 13'

    Маркус Рэшфорд ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 12'

    Жеймс Мэддисоннинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 9'

    Жейми Варди ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 6'

    Антони Марсьяльнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 3'

    Жеймс Жастиннинг узатмасини Жейми Вари дарвозага йўллай олмади.

  • 2'

    Бруно Фернандеш жарима майдони ичига тўпни етказиб берди, бироқ Маркус Рэшфорд бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)