АПЛ. "Ливерпуль" бир киши кам бўлиб қолган "Ньюкасл"ни ишончли тарзда мағлуб этди

АПЛ 24-туридан ўрин олган "Ньюкасл" - "Ливерпуль" учрашуви якунига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. 

Дастлаб, 11-дақиқада Дарвин Нуньес ҳисобни очди. Бироз ўтиб Коди Гакпо фарқни иккитага етказиб қўйди. 22-дақиқада "қарғалар" посбони Ник Поуп жарима майдончасидан ташқарида қўл билан ўйнагани учун қизил карточкага лойиқ кўрилди. 

Очколари сонини 35 тага етказиб олган Клопп шогирдлари АПЛ турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилиб олди. 41 очкоси бор "Ньюкасл" ҳамон кучли тўртликда бормоқда. 

  • Премьер-лига
  • 24-тур

Ньюкасл

0 : 2

18.02.2023 21:30

Ливерпуль

  • Дарвин Нуньес 10'
  • Коди Гакпо 17'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!