АПЛ. "Ливерпуль" ғалаба қозонишда давом этади

АПЛ 28-тур доирасидаги "Ливерпуль" - "Вест Хэм" учрашуви ниҳоясига етди. Унда мезбонлар кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйиндаги ягона гол сенегаллик Садио Мане номига ёзиб қўйилди. Унга Александер-Арнольд голли узатма амалга оширди.

Мазкур натижадан сўнг мерсисайдликларнинг очколари 63 тага етди. Жамоа айни пайт 2-поғонадан ўрин эгаллаган. 

"Вест Хэм" ҳисобида 45 очко мавжуд бўлиб, клуб 5-ўринни банд этган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!