АПЛ. "Ливерпуль" кетма-кет 5-ўйинда ғалаба қозона олмади

Англия Премьер-лигаси 18-тур учрашувлари ўтказилмоқда. Бугун амалдаги чемпион "Ливерпуль" "Бёрнли"га қарши ўз уйида ўйнади. Беллашув меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйин тақдирини ҳал этган ягона гол 83-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Эшли Барнс томонидан киритилди. Жарима майдони ичида "қизиллар" посбони Алиссон рақибига нисбатан қоида бузди. Белгиланган пенальтини Барнс ўзидан ўнг томонга йўллаб, якунда жамоасига муҳим 3 очко келтирган голга муаллифлик қилди.

Ушбу ғалабадан кейин "Бёрнли" ҳисобидаги очколар сони 19 тага етди ва клуб 16-ўринга кўтарилиб олди. Мерсисайдликларнинг очколари 34 талигича қолди. Жамоа 4-поғонада жойлашган.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+3'

    Мезбонлар бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.

  • 90+2'

    "Қизиллар" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Жоэль Матип огоҳлантирилди.

  • 85'

    Гол ўтказиб юборган мерсисайдликлар фаолликни оширди.

  • 83'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Бёрнли" ҳисобни очди!

    Нуқта қаршисига келган Эшли Барнс аниқ зарбаси билан жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

  • 82'

    Жарима майдони ичида Алиссон рақибига нисбатан қоида бузди. Ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора қилди.

  • 80'

    Садио Маненинг зарбаси йўлига рақиб футболчилари блок қўйишни уддалади.

  • 78'

    Эрик Питерс асабларини жиловлаб олиши зарур. Ҳакам ҳозирча, оғзаки огоҳлантириш билан чекланмоқда.

  • 75'

    Клопп шогирдлари катта босим билан ҳаракат қилмоқда. Меҳмонлар ҳимояда ишончли ҳаракат қиляпти.

  • 72'

    Робертсоннинг узатмасидан кейин Фирмино зарба бера олмади.

  • 70'

    Йоханн Гудмундссон жамоаси ҳужумини муваффақиятли давом эттира олмади.

  • 67'

    Эшли Барнснинг зарбасидан кейин Алиссон тўпни қайтарди.

  • 64'

    Маненинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 62'

    "Қизиллар" штурм уюштиришда давом этмоқда.

  • 60'

    Салаҳнинг уринишини ҳам дарвозабон бартараф этди. Ортда қолган дақиқалар қаҳрамони - Ник Поуп!

  • 57'

    Ориги ва Чемберлен ўрнига Салаҳ ҳамда Фирмино ўйинга қўшилди.

  • 55'

    Клопп шогирдларининг иштиёқи кўпроқдек кўриняпти. Айнан улар олдинги чизиқда тез-тез кўриниш беряпти.

  • 53'

    Тьяго рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузди. Дайч шогирдларида яхши стандарт юзага келди.

  • 51'

    Трентнинг айёрона зарбасини Поуп қайтара олди.

  • 50'

    Эрик Питерс жароҳат олган Чарли Тейлор ўрнига майдонга тушди.

  • 48'

    Чарли Тейлорга тиббий ёрдам керак.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Ҳакам ўйин қоидасини бузган Фабиньони сариқ карточка билан жазолади.

  • 45+1'

    Трентнинг стандартдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Жарима майдони чизиғи яқинида Мане йиқитилди. "Ливерпуль"да бўлимни ҳисобда олдинга ўтиб олган ҳолда якунлаш учун ажойиб имконият.

  • 43'

    Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Оригининг кучли зарбаси дарвоза тўсинини титратди, холос.

  • 41'

    Тайм сўнгини меҳмонлар тўп назорати билан ўтказяпти.

  • 39'

    Тьяго Алькантарага нисбатан ишлатилган қўполлик учун Барнс огоҳлантирилди.

  • 39'

    Эндрю Робертсоннинг ўткир бурчакдан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон муштлари билан уриб юборди.

  • 37'

    Трент Александр-Арнольднинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 35'

    Брэдининг уринишидан кейин тўпни Алиссон эгаллаб олди.

  • 34'

    Трентнинг узатмасига шериклари ета олмади.

  • 32'

    Оригининг бу сафарги зарбасини ҳам дарвозабон ушлаб олди. Ҳозирча, уларнинг шахсий ҳисоб-китобида Поуп ғалаба қозонмоқда.

  • 29'

    Оригининг аниқ зарбасини Поуп эгаллаб олди.

  • 26'

    Робертсонга нисбатан ишлатилган қўполлик учун "Ливерпуль" футболчилари қулай вазиятга эга бўлди.

  • 24'

    Арнольднинг узатмаси Оригигача етиб бормади. Бэн Ми тўп йўналишини ўзгартирди.

  • 21'

    Шакирининг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 20'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни "Бёрнли" футболчилари узоқлаштирди.

  • 17'

    Меҳмонлар ҳам ўйинга қайтди. Энди Алиссон дарвозаси қаршисида ҳам вазиятлар яратилмоқда.

  • 15'

    Шакирининг узатмаси жамоадоши томон етиб бормади. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.

  • 13'

    Барнснинг бу сафарги уринишини ҳам дарвозабон бартараф этди.

  • 12'

    Вейналдум жарима майдони ичида зарба бериш имкониятини бой берди. У қарор қабул қилишда бироз кечикканди.

  • 10'

    Эшли Барнснинг яқин масофадан берган зарбасини Алиссон ушлаб олди.

  • 9'

    "Қизиллар" шиддатли ҳужумлар уюштиришни тўхтатмаяпти. Бироқ сўнгги нуқта қўядиган футболчи топилмаяпти.

  • 6'

    Бурчакдан оширилган тўпга меҳмонлардан ҳеч ким аниқ зарба бера олмади.

  • 5'

    Маненинг фаоллиги жамоасига бурчак тўпи ишлаб берди.

  • 3'

    Илк ҳужум мезбонларда: Фабиньонинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча сониялар ичида старт олади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!