АПЛ. "Ливерпуль" кетма-кет еттинчи ғалабасини қўлга киритди
Ҳозиргина Англия Премьер-лигаси 18-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон" ҳамда "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
"Молиня" стадионида кечган учрашувда "қизиллар" 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Ғолиблар сафида голларга Муҳаммад Салоҳ ва Виржиль ван Дейклар муаллифлик қилишди.
Шу тариқа Юрген Клопп шогирдлари қаторасига еттинчи ғалабасини қўлга киритди. Қолаверса, мавсум аввалидан буён қайд этиб келаётган мағлубиятсиз ўйинлар сонини 18 тага етказиб қўйди - 15 ғалаба ва 3 дуранг.
Вулверхэмптон | Премьер-лига 18-тур 22/12/2018, 01:00
0 :2 ![]() Тугади | Ливерпуль
|
Стадион: Molineux Stadium 31358 томошабин Бош ҳакам: Craig Pawson |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар