АПЛ. "Ливерпуль" кетма-кет иккинчи тур мағлубиятга учради
АПЛ 14-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Лидс" баҳси якунига етди. Мазкур беллашувда майдон эгалари 1:2 ҳисобида рақибга имкониятни бой бериб қўйди.
Дастлаб, 4-дақиқада Родриго ҳисобни очган бўлса, бироз ўтиб Салоҳ фарқни йўққа чиқарди. Баҳси якунланиши арафасида Крисенсио ғалаба голини уришга муваффақ бўлди.
Айни вақтда 16 очкоси бор мерсисайдликлар АПЛ турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда. 12 очкоси бор "Лидс" 15-поғонани банд этган.
Фикрлар