АПЛ. "Ливерпуль" "Лидс"ни аяб ўтирмади

АПЛнинг 31-туридан ўрин олган "Лидс" - "Ливерпуль" баҳси бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар йирик 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Мерсисайдликлардан Салоҳ ва Жота дубль қилган бўлса, Гакпо ва Нуньес ўз номига биттадан гол ёздириб қўйди. Мезбонлар таркибидан Синистерра жавоб қайтарди. 

Шу тариқа, 3 очкни қўлга киритган "Ливерпуль" турнир жадвалида 8-ўринда қолди. "Лидс" эса 16-поғонага тушиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!