
АПЛ. "Ливерпуль" минимал ҳисобда зафар қучди
АПЛ 28-туридан ўрин олган қолдирилган учрашувда "Ливерпуль" ўз майдонида "Фулхэм"ни қабул қилди. Унда майдон эгалари 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Муҳаммад Салоҳ томонидан 39-дақиқада пенальтидан киритилган гол "қизиллар"га ғалаба тақдим этди.
Шу тариқа, Клопп шогирдлари очколари сонини 59 тага етказиб олди. Айни вақтда улар АПЛ турнир жадвалида 5-ўринни банд этиб турибди.
Фикрлар