АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Ньюкасл"ни енгишга муваффақ бўлди. Экитикедан дубль
Англия Премьер-лигасининг 24-турида Арне Слот бошқарувидаги "Ливерпуль" ўз майдонида "Ньюкасл Юнайтед"ни қабул қилиб, 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашувнинг 36-дақиқасида Гордон ҳисобни очган эди. Аммо унинг голига эса мерсисайдликлар 4 та билан жавоб берди. Дастлаб, 41 ва 43-дақиқаларда Экитике (дубль), Флориан Вирц 67-дақиқада, Ибраима Конате эса 90+3-дақиқаларда голлар уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" ушбу ғалаба орқали очколар сонини 39 тага еткаиб олиб, 5-ўринга кўтарилди.
- Англия - Премьер-лига
- Regular Season
Ливерпуль
- Hugo Ekitiké 43'
- Florian Wirtz 67'
- Ibrahima Konaté 90'
- Hugo Ekitiké 41'
Тугаган
4
:
1
01:00
Ньюкасл Юнайтед
- Anthony Gordon 36'
Фикрлар