АПЛ. "Ливерпуль" шармандали тарзда мағлуб бўлди

  • 4 февраль, 2023, 21:54
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

АПЛ 22-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон" - "Ливерпуль" баҳси бўлиб ўтди. Унда майдон эгалари кучли рақибдан 3:0 ҳисобида устун келди. 

Дастлаб, 5-дақиқада Матип ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. 12-дақиқада Доусон фарқни иккитага етказди. 71-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Невиш ҳисоб йирик кўриниш олишини таъминлаб берди. 

Айни вақтда Клопп шогирдлари АПЛ турнир жадвалида 29 очко билан 10-ўринни банд этиб турибди. 20 очкоси бор "бўрилар" 15-поғонадан жой олган. 


Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!