АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" 3:0 ҳисобида ортда қолаётиб мағлубиятдан қутулиб қолди
Ҳозиргина Англия премьер-лигасининг 29-туридан ўрин олган “Вест Хэм” ва “Арсенал” жамоалари баҳси якунланди.
Драматик кечган Лондон дербиси 3:3 ҳисобида жанговар дуранг билан якунланди. “Вест Хэм” Жесси Лингард (16'), Жеррод Боуэн (17') ва Томаш Соучек (32') томонидан киритилган голар эвазига 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган бўлсада, ўйин якунига қадар ғалабани қўлдан чиқарди. Эътиборлиси, “канонирлар” ҳисобига ёзилган 2 та голни “болғачилар” аъзолари - Томаш Соучек (38' автогол) ва Крейг Доусон (61' автогол) киритди. Яна бир голга эса Александр Ляказетт (82') муаллифлик қилди.
Ушбу ўйиндан сўнг “Вест Хэм” 5-ўринда қолган бўлса, “Арсенал” эса 10-ўринга кўтарилиб олди.
Фикрлар