АПЛ. "Лондон дербиси"да "Тоттенхэм" тайёр ғалабани бой берди

Англия Премьер-лигаси 12-туридан ўрин олган "Кристал Пэлас" - "Тоттенхэм" учрашуви ўз якунига етди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этишди. 

Биринчи таймда Харри Кейн томонидан киритилган голга, иккинчи бўлим якуни арафасида Жеффри Шлюпп жавоб берди. 

Ушбу дурангдан сўнг Жозе Моуриньо жамоаси очколари 25 тага етиб, онлайн жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди. "Шпорлар"нинг рақиби "Ливерпуль" тур доирасидаги ўйинини бироздан кейин, "Фулхэм"га қарши ўтказади. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 89'

    Эзе ўрнига Таунсенд майдонга тушди. 

  • 86'

    Кейннинг бош билан берган зарбасини Гуаита қайтарди. 

  • 84'

    Кейннинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 82'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Шлюпп стандарт вазиятдан ҳисобни тенглаштирди. 

  • 79'

    Бурчак узатмасига Бентеке ноаниқ йўналиш берди. 

  • 75'

    Ло Челсо ва Шлюпп тўқнашиб кетишди. Шифокорлар ёрдами зарур. 

  • 72'

    Шлюпп ҳужум пайтида фол ишлатди. 

  • 69'

    Шлюппнинг зарбаси бироз юқоридан ўтиб кетди. 

  • 67'

    Ндомбеле ўрнига Ло Челсо майдонга тушди. 

  • 64'

    Бурчак узатмасидан Эзе тўпни узатди. Ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 61'

    Бентекенинг бош билан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди. 

  • 58'

    Эзенинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 56'

    Заа яхши позицияга чиқиб бориб, ноаниқ зарба йўллади. 

  • 54'

    Ҳаммаси жойида. Уилфрид майдонга қайтди. 

  • 53'

    Заа тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 48'

    Заа "Тоттенхэм" жарима майдони яқинида йиқилди. Бироқ ҳакам ҳаммаси жойида эканини кўрсатди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    Эзенинг зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди. 

  • 40'

    Ван Анхолтнинг жаримадан тепган тўпи ҳимоячиларга тегиб йўналишини ўзгартирди. 

  • 38'

    Сиссоко сариқ карточка ишлаб олди. Мезбонларда хавфли стандарт. 

  • 37'

    "Кристал Пэлас" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 34'

    Бурчак зарбаси "шпорлар"га наф келтирмади. 

  • 33'

    Гуаита яна бир вазиятда жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. 

  • 31'

    Эзенинг жаримадан тепган тўпи жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 29'

    Кейннинг жаримадан тепган тўпи анча ноаниқ кетди. 

  • 26'

    Эзенинг бурчакдан узатган тўпига ҳимоячилар биринчи бўлди. 

  • 24'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кейн узоқ масофадан дарвозани ишғол қилди. Яна Сон ассистент ролида. 

  • 20'

    Миливоевич сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 20'

    Бурчакдан узатилган тўпни Кейн боши билан дарвозага йўллади. Гуаита ўз ўрнида. 

  • 18'

    Ндомбеленинг зарбасини Гуаита қайтариб қолди. 

  • 15'

    Заанинг зарбасини Льорис қайтариб қолди. 

  • 12'

    Регилоннинг жарима майдонига узатмаси ҳимоячиларга насиб этди. 

  • 10'

    Алдервейрелднинг узатмасини Сон дарвозага аниқ йўллай олмади. 

  • 7'

    Заанинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

  • 6'

    Заа жарима майдонига тўпни узатди. Ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 4'

    Орьенинг узатмасини Сон қулай позицияда қабул қила олмади. 

  • 2'

    Харри Кейннинг жарима майдонига узатмаси ҳимоячилар томонидан блокланди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. АПЛ 12-туридан ўрин олган "Кристал Пэлас" - "Тоттенхэм" учрашуви бошланмоқда. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!