АПЛ. "Манчестер Сити" - "Брайтон": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Англия Премьер-лигаси 18-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Брайтон" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Тўп қаршисига келган Стерлинг ноаниқ зарба берди. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 90+1'

    Жарима майдони ичида Де Брюйне дарвозабон томонидан қоида бузиш эвазига тўхтатилди. Ҳакам нуқтага ишора қилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    "Брайтон" футболчиси бурчак зарбасидан ноаниқ узатма амалга оширди. Тўп ҳаводаёқ майдон ташқарисига чиқиб кетди

  • 86'

    Троссард захирага олинди. Унинг ўрнига Юсуф Хадра майдонга тушди.

  • 84'

    Шеригининг узатмасига Стерлинг бироз ета олмади.

  • 82'

    Фоден ўз ўрнини Стерлингга бўшатиб берди.

  • 80'

    Нил Мопе қулай позициядан зарба йўллай олмади.

  • 78'

    Адам Вебстер огоҳлантирилди.

  • 75'

    "Сити" майдон марказида тўпни назорат қилмоқда.

  • 72'

    Меҳмонлар ўйин ҳисобини тенглаштириш мақсадида тинмай ҳужумга ўтяпти.

  • 69'

    Перси Тау ҳамда Прёппер ўрнига Мопе ва Марч ўйинга қўшилди.

  • 67'

    Рияд Маҳрез ўз ўрнини Габриэль Жезусга бўшатиб берди.

  • 66'

    Де Брюйненинг ўткир бурчакка йўллаган зарбасини бу сафар ҳам дарвозабон бартараф этди.

  • 65'

    Икки рақибини алдаб, жарима майдонига ёриб кирган Канселунинг зарбасини Санчес қайтарди.

  • 62'

    Фоденга нисбатан қоида бузган Велтман огоҳлантирилди.

  • 61'

    Прёппер тўпга бироз ета олмади. Акс ҳолда, у тўпни дарвозага киритиши мумкин эди.

  • 59'

    Бернардунинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 58'

    Маҳрезнинг зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 56'

    Прёппернинг зарбасини Эдерсон ушлаб олди

  • 54'

    Сўнгги 4-5 дақиқа ичида меҳмонлар анча фаоллик қўшди. Мезбонлар тўпни шунчаки тепиб юборишга мажбур бўлмоқда.

  • 52'

    Зинченко огоҳлантирилиши мумкин эди. Рефери уни аяди.

  • 50'

    Стоунз рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ҳозирча, жим.

  • 48'

    "Шаҳарликлар" иккинчи 45 дақиқаликни ҳам фаоллик билан бошлади.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Сити" ҳисобни очди!

    Бир рақибини алдаган Фоден яқин бурчакка аниқ зарба йўллаб, дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 43'

    "Брайтон" ҳимоячилар рақибнинг жарима майдони ичига оширган кетма-кет тўпларини қайтармоқда.

  • 41'

    Гюндоганнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 40'

    Тезкор қарши ҳужумга ўтган Де Брюйненинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 38'

    Фоденнинг жарима майдони марказига узатган тўпини Данк узоқлаштирди.

  • 36'

    Бурчак тўпини комбинация билан ўйинга киритган "шаҳарликлар" ҳужумдан наф чиқара олишмади.

  • 34'

    Родри ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 32'

    Маҳрез жарима майдони ичида тўпни ўзига бўйсундира олмади.

  • 30'

    Де Брюйненинг кучли зарбасини Вебстер қайтарди. Қулай имконият қўлдан кетди.

  • 28'

    Вебстер ўз дарвозабони томон узатган тўпни Санчес ушлаб олгани учун ҳакам "Сити"га эркин зарба йўллаш имкониятини тақдим этди.

  • 26'

    Троссард тўпга бироз эта олмади ва ҳужумда қоида бузди.

  • 24'

    Маҳрез ва Бернарду жамоасининг навбатдаги ҳужуми барбод бўлишига сабаб бўлди.

  • 22'

    Маккалистер воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 20'

    Зинченконинг жарима майдонига узатган тўпини Санчес ушлаб олди.

  • 19'

    Троссарднинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 16'

    Меҳмонлар рақибга бўш келмоқчи эмас. Улар ҳам тўпга эгалик қилишга уринмоқда.

  • 14'

    Гюндоган билан ажойиб комбинация уюштирган Де Брюйне яқин масофадан зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида.

  • 11'

    Канселу билан тўқнашиб кетган Уайтга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 9'

    Жарима майдони ичида Велтман тўпни қўли билан ўйнагандек кўринди. Бироқ ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 7'

    "Сити" илк хавфли вазиятни яратди: Зинченконинг зарбаси ҳимоячидан ўтмади.

  • 5'

    Мезбонлар тўпсиз қолган пайтда, эрта прессинг уюштирмоқда.

  • 3'

    Ўз одатига кўра, Гвардиола шогирдлари дастлабки дақиқалардан тўп назоратини қўлга олди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!