АПЛ. "Манчестер Сити" - "Лестер Сити": Матнли трансляция

АПЛнинг 31-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Лестер Сити" учрашуви старт олди. Ушбу ўйинни сайтимиз орқали матнли трансляцияда томоша қилинг. 

  • 90+3'

    Учрашув ўз ниҳоясига етди. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Лестер"ни 3:1 ҳисобида мағлуб қилди. 

  • 90+1'

    Ўхххх. Ихеаначонинг зарбаси дарвоза устунига тегмоқда. 

  • 90'

    Ҳакам иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди

  • 89'

    Союнжу Альваресга нисбатан ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка олди.

  • 87'

    Ндиди ўрнига Дака ўйинга қўшилди. Смит ҳужумчилар сонини кўпайтирди. 

  • 85'

    Мэддисоннн. Жуда қулай имкониятни қўлдан чиқармоқда. Бу сафар Диашнинг хатоси қимматга тушиши мумкин эди. 

  • 78'

    Ихеаначо ҳимоячидан ажойиб тарзда ўтиб, зарба йўллади. Аммо бироз ноаниқ

  • 75'

    Гооооооллллллллл. "Лестер" ҳисобни 3:1 кўринишига келтириб қўйди. Ихеаначо Аакнжининг хатосидан унумли фойадаланди.  

  • 74'

    Грилиш ўрнига Гомес учрашувни давом эттиради.

  • 71'

    "Летсер"нинг кам сонли ҳужумларидан бири амага ошди. Прает яқин масофадан кучсиз зара берди

  • 66'

    Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда

  • 62'

    Тилеманс ва Дюсбури-Холл чиқиб кетмоқда. Уларнинг ўрнига Прает ва Менди майдонга тушди. 

  • 61'

    Гвардиола Палмерни ўйинга қўшди. Энди Де Брюне учрашувни захирадан томоша қилиб қўяди. 

  • 60'

    Махрезззз. Ажойиб зарба йўллаган эди вингер, бироқ Вуд ўз ўрнида

  • 56'

    "Манчестер Сити" иккинчи таймдаги илк бурчак тўпидан фойдаланди. Узатилган тўпни қабул қилган Грилиш ноаниқ зарба билан ҳужумни якунлади. 

  • 53'

    Мезбонлар таркБида Родрининг ўрнига Филлипс майдонга тушди.

  • 47'

    Дюсбури-Холлни бугун манчестерликлар тинч қўймаяпти. Энди Родри уни йиқитди. 

  • 46'

    "Лестер " ҳам ўзгаришлар амалга оширди. Ихеаначо Варди ўрнига ўйинга қўшилди. Томас эса Кристенсеннинг ўрнини эггалади.

  • 46'

    Иккинчи тайм ўзгаришлар билан бошланди. Холанд ўрнига Альварес, Стонус ўрнига Аканжи майдонга туширилди. 

  • 45+2'

    Дастлабки бўлим ўз ниҳосига етди. 

  • 45'

    Рефери биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берди

  • 45'

    Бернардуга сариқ. Ярим ҳимоячи Мэддисонга нисбатан қоидани бузди. 

  • 41'

    Де Брюненинг узоқдан берган зарбасига бироз аниқлик етмади. 

  • 38'

    Уолкедан новбадаги фол. Ҳимоячи қарши ҳужумга қочаётган Дюсбури-Холлни йиқитди. 

  • 31'

    "Манчестер Сити" меҳмонлар томонига буткул жойлашиб олди. Кетма-кет ҳужумлар ҳимоячилар давом этади. 

  • 29'

    Ҳужумда фол. Уолкер Дюсбури-Холлга нисбатан қоидани бузди.

  • 24'

    Гоооолооолллллл. Холанд Де Брюненинг пасидан кейин ҳисобни йириклаштириб қўйди. 

  • 21'

    "Лестер" ҳам оодинга ўтишни бошлади. Бирични хавфли ҳужум рақиб ҳимоячилар томонидан бартараф қилинди. 

  • 16'

    "Шаҳарликлар" ўйин ташабуссини тўлиқ ўз қўлига олди. 

  • 13'

    Гооооооооллллллл. Холанд 11 метрлик жаримадан адашмади. 

  • 11'

    ВАР текширувидан кейин ҳакам мезбонлар фойдасига пенальти белгилади. 

  • 9'

    "Манчестер Сити" новбатдаги бурчак тўпини амалга ошириб, хавфли ҳужум уйуштирди. 

  • 5'

    Гооооооллллллл. "Манчестер Сити" ҳисобни очди. Стонус узоқ масофдан зарба йўллаб, жамоасини олдинга олиб чиқди. 

  • 2'

    Ўйиннинг бошидан "Манчестер Сити" олдинга ўтди. Ҳозирча меҳмонлар ҳимояланишга мажбур бўлмоқда. 

  • 1'

    Учрашув старт олди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!