АПЛ. "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед": Шоу ҳисобни ишончли кўринишга келтирди! (матнли трансляция)

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-лигаси 27-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+4'

    Де Брюйненинг кучли зарбасидан кейин тўпни дарвозабон қайтарди.

  • 90+2'

    Майдон эгалари сўнгги сонияларни ҳам ҳужумда ўтказмоқда.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Антони Марсьяль ўз ўрнини Неманья Матичга бўшатиб берди.

  • 87'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпга Стоунз бироз ета олмади.

  • 85'

    "Сити" кетма-кет уринишлардан наф чиқара олмаяпти. Сўнгги бор бундай вазият қачон бўлганлиги шахсан менинг ёдимда йўқ.

  • 83'

    Де Брюйненинг узатмасидан кейин ҳимоячилар тўпни рақибга бермади. МЮ жуда тартибли ҳимояланмоқда.

  • 81'

    Уан-Биссака ўз жарима майдони ичида усталик билан ҳимояланди ва тўпни узоқлаштирди.

  • 79'

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпга Стерлинг зарба бера олмади. Ўта қулай имконият кўкка совурилди.

  • 77'

    Гвардиола шогирдлари катта иштиёқ билан олдинга ўтмоқда. Аммо аксарият вазиятларда уларга омад кулиб боқмаяпти.

  • 75'

    Жамоасининг чиройли ҳужумини Фоден ноаниқ зарбаси билан якунлади. Фил ўйинга фаоллик қўшганини эътироф этиш жоиз.

  • 74'

    Жароҳат олган Маркус Рэшфорд ўз ўрнини Мэйсон Гринвудга бўшатиб берди.

  • 73'

    Футболчилар қолиб, майдон четидаги мураббийлар ўзаро тортишиб кетди. Мана бу ҳақиқий дерби!

  • 71'

    Габриель Жезус ўз ўрнини Фил Фоденга бўшатиб берди.

  • 70'

    Маркус Рэшфорд тиббиёт ходимларининг ёрдамига эҳтиёж сезмоқда.

  • 68'

    Марсьяль томонидан йўлланган зарбани Эдерсон қайтаришга эришди.

  • 66'

    Жоау Канселу ўз ўрнини Кайл Уокерга бўшатиб берди.

  • 65'

    Жезуснинг узатмасидан кейин тўп хавфли вазият юзага келди. Бироқ "шаҳарликлар"дан ҳеч ким тўпга ета олмади.

  • 63'

    Жарима майдони ичида МЮ футболчиси Жезусни усталик билан тўхтатди. Бугун "қизиллар"нинг кунига ўхшайди.

  • 62'

    "Қизил иблислар" зич ҳимояланмоқда. Мезбонлар ҳужумда катта қаршиликка дуч келяпти.

  • 60'

    Махрезнинг кучли зарбасидан кейин тўп трибуналарга йўл олди.

  • 58'

    Люк Шоуга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 57'

    Марсьялнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини Эдерсон ушлаб олди.

  • 55'

    Дэниель Жеймснинг зарбасидан кейин тўп йўлига Зинченко блок қўйишга муваффақ бўлди.

  • 54'

    МЮ футболчилари олдинги чизиқда шунчаки вақт ўтказиш учунгина тўпни бир-бирига узатяпти.

  • 52'

    Гол ўтказиб юборган "Сити" ўйинга фаоллик қўшмоқда. Интрига учун ҳам улар гол уриши шарт!

  • 50'

    ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! МЮ ҳисобдаги фарқни оширди!

    Майдоннинг ярмини ўзи босиб ўтган Шоу жарима майдони ичидан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

  • 48'

    Буууууууууууууумммммм! Родрининг зарбасидан кейин тўп устунни титратди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Махрезнинг зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Кевин де Брюйненинг зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 42'

    Родрига нисбатан Бруну қоида бузди. "Сити"да яхши стандарт юзага келди.

  • 41'

    Жон Стоунз ўз жарима майдони ишончли ҳаракат қилиб, хавфни бартараф этди.

  • 39'

    Мезбонларнинг чап қаноти фаолроқ ҳаракат қилмоқда. Стерлинг - Зинченко тандеми ҳимоячиларга бошоғриқ туғдиряпти.

  • 37'

    Гюндоганнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Хендерсон эгаллаб олди.

  • 34'

    "Шаҳарликлар"нинг навбатдаги уриниши Стерлингнинг ноаниқ узатмаси туфайли охирига етмай қолди.

  • 32'

    Жезусга нисбатан жиддий қўполлик ишлатган Магуайр огоҳлантирилди.

  • 30'

    "Сити"га қарши ўйинда МЮ тўпни назорат қилмоқда. Бунақаси доим ҳам кузатилмайди, азиз мухлислар.

  • 28'

    Шоуни "хот-догга жўнатган" Махрез жарима майдони марказига узатма амалга оширди. Аммо Магуайр хавфни бартараф этди.

  • 26'

    "Шаҳарликлар" яна бироз сокинлашди. Бу тўфон олдидан бўладиган сукунатдек туюлмоқда.

  • 24'

    Зинченконинг "пушка" зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 23'

    Жарима майдони ичига ёриб кирган Стерлинг йиқилиб тушди. Энтони Тейлор унга ўрнидан туриши кераклиги уқтирди.

  • 20'

    Ўйин шиддатли ҳужумлар остида давом этмоқда. Футболчилар бир лаҳза бўлсада тинмаяпти.

  • 18'

    Марсьяль бир рақибини усталик билан ортда қолдирди. Аммо бошқа рақиби ортдан етиб келиб, уни тўхтатди.

  • 16'

    Жарима майдонига яқин ҳудудда Рэшфорд ккучли зарба йўллади. Эдерсон ўз ўрнида.

  • 13'

    Гвардиола шогирдлари майдон марказида тўпни назорат қилмоқда. Бироқ баъзи вазиятларда узатмалар хато йўналиш оляпти.

  • 11'

    Бруну Фернандеш ҳужумда қоида бузди. Тўп мезбонларга қайтарилади.

  • 9'

    Гюндоганнинг жарима майдони яқинидан йўллаган зарбасини Хендерсон ушлаб олди.

  • 8'

    "Сити" позицион ҳужумларни бошлаб юборди. Ана энди улардан тўпни олиб қўйиш муаммо бўлади.

  • 6'

    "Шаҳарликлар" майда паслар билан рақибни ҳовуридан тушуришга уринмоқда.

  • 4'

    Гол урган меҳмонлар фаол ўйин кўрсатишда давом этмоқда. Бу сафар Шоу жарима майдони ичига ёриб кирди ва зарба берди. Элерсон тўпни қайтарди.

  • 2'

    ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Тўп қаршисига келган Бруну Фернандеш ўзидан чап бурчакка зарба бериб, ҳисобни очди!

  • 1'

    Илк дақиқадаёқ Марсьялга нисбатан ишлатилган қўполлик учун мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!