АПЛ. "Манчестер Сити" "Лестер" устидан иродали ғалабага эришди
"Иттиҳод" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. 22-дақиқада Жейми Варди ҳисобни очди. Орадан 8 дақиқа ўтиб Риёд Марез мувозанатни тиклашга эришди.
Тайм сўнггида Илкай Гюндоган 11 метрли жарима зарбасини аниқ амалга ошириб мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 69-дақиқада Габриэль Жезус "тулкилар" дарвозасини ишғол этиб, ҳисобнинг 3:1 кўриниш олишини таъминлади.
Шу тариқа, "шаҳарликлар" ҳисобидаги очколар сони 35 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. 39 очкоси бор "Лестер" эса 2-поғонадан жой олган.
Фикрлар