АПЛ. "Манчестер Сити" "Лестер"ни ортиқча қийинчиликсиз таслим этди

  • 15 апреля, 2023, 23:23
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

АПЛ 31-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Лестер" баҳси бўлиб ўтди. Унда майдон эгалари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Беллашувда Эрлинг Холанд дубль муаллифига айланди. Шунингдек, Жон Стоунз ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Меҳмонларнинг ягона голи Ихеаначо томонидан киритилди. 

Шу тариқа, "шаҳарликлар" очколари сонини 70 тага етказиб олган ҳолда, пешқадам "Арсенал" билан фарқни 3 очкогача қисқартиришга муваффақ бўлди. 25 очкоси бор 19-ўринни банд этиб турибди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию