
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливепруль"ни аяб ўтирмади
Премьер-лига 29-турининг марказий ўйини "Манчестер Сити" - "Ливепруль" учрашуви бўлиб ўтди. Баҳс "шаҳарликлар"нинг йирик 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Дастлаб Салоҳ 17-дақиқада ҳисобни очди. Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас Альварес имкониятларни тенглаштирди. Иккинчи тайм бошида Де Брюне жамоасини олдинга олиб чиқди. Қолган дақиқаларда Гюндоган ва Грилиш ўз номига биттадан гол ёздириб, ҳисобни йирик кўринишига олиб келди.
3 очкони қўлга киритган "Манчестер Сити" 64 очко билан 2-ўринда бормоқда. "Ливерпуль" эса 6-поғонадан жой олган.
- Премьер-лига
- 29-тур
Манчестер Сити
- Хулиан Альварес 27'
- Кевин Де Брёйне 46'
- Илкай Гюндоган 53'
- Джек Грилиш 74'

4
:
1
01.04.2023 16:30
Ливерпуль
- Мохамед Салах 17'
Фикрлар