АПЛ. "Манчестер Сити" мавсум дебютантини "янчиб ташлади", Холанддан хет-трик

  • 01 Sep 01:19
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

АПЛ 5-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Ноттингем Форест" учрашуви якунига етди. Унда "шаҳарликлар" йирик 5:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Гвардиола шогирдлари сафида Эрлинг Холанд хет-трик қилган бўлса, Жоау Канселу ҳамда Хулиан Альварес ўз номини бир мартадан таблога ёздириб қўйди. 

Шу тариқа, "Сити" очколари сонини 13 тага етказиб олган ҳолда, АПЛ турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. 4 очкоси бор "Ноттингем" 14-ўринни банд этган. 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!