АПЛ. "Манчестер Сити" сенсацион тарзда мағлуб бўлди

  • 12 ноябрь, 2022, 21:34
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Англия Премьер-лигаси 16-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Брентфорд" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

"Брентфорд"нинг икки голига Айвон Тоуни муаллифлик қилди. "Шаҳарликлар"нинг ягона голи Фил Фоден томонидан киритилди. 

Шу тариқа, "Сити" ҳисобидаги 32 очко ўзгаришсиз қолди. Айни вақтла улар 2-поғонани банд этиб турибди. 19 очкоси бор Томас Франк шогирдлари 10-ўринни банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!