АПЛ. "Манчестер Сити"дан ишончли ғалаба

"Виталити" стадионида кечган учрашувда "шаҳарликлар" 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Серхио Агуэро (дубль) ҳамда Раҳим Стерлинглар томонидан киритилган голларга мезбонлар сафида Ҳарри Уилсон бир бор жавоб  қайтарди.

Шу тариқа Хосеп Гвардиола шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 7 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!