АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"ни қийинчилик билан таслим этди, Мактоминейдан дубль
Англия Премьер-лигаси 15-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Челси" баҳси бўлиб ўтди. Унда "қизил иблислар" 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, Мактоминей 19-дақиқада ҳисобни очди. 45-дақиқада Пальмер мувозанатни тиклади. 69-дақиқада яна Мактоминей жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Очколари сонини 27 тага етказиб олган манкуниаликлар АПЛ турнир жадвалида 5-поғонани банд этиб турибди. 19 очкоси бор "аристократлар" 10-поғонани банд этиб турибди.
Фикрлар