АПЛ. "Манчестер Юнайтед" икки португалнинг голлари эвазига ғалаба қозонди

  • 16 февраля, 2022, 03:15
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

АПЛ 18-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Брайтон" иштирокидаги қолдирилган ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Дастлаб, Роналду 51-дақиқада ҳисобни очди. Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Бруну орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

Мазкур ғалабадан сўнг "қизил иблислар" ҳисобидаги очколар сонини 43 тага етказиб олган ҳолда, АПЛ турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. 33 очкога эга "Брайтон" 9-поғонадан жой олган. 

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию