АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
"Олд Траффорд" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. 17-дақиқада Мэттью Лонгстафф ўзининг аниқ зарбаси билан ҳисобни очди.
Орадан 7 дақиқа ўтиб Антони Марсьяль мувозанатни тиклади. 36-дақиқада Мейсон Гринвуд мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, тайм сўнггида Маркус Рэшфорд ҳисобни мустаҳкамлади. 51-дақиқада Марсьяль иккинчи бор "Ньюкасл" дарвозасини ишғол этди ва ўйинга мантиқий нуқта қўйди.
Шу тариқа, "қизил иблислар" ҳисобидаги очколар сони 28 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олди. "Қарғалар" эса 25 очко билан 10-поғонада қолиб кетишди.
Фикрлар