АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм"дан ғалаба. "Ньюкасл" эса очко йўқотди
АПЛнинг 38-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Фулхэм", "Лидс" - "Тоттенхэм" ва "Чесли" - "Ньюкасл" учрашувлари бўлиб ўтди.
"Манчестер Юнайтед" - "Фулхэм"
Мазкур баҳсда ҳисобни 19-дақиқада Тете очган бўлса, тайм сўнггида Санчо жавоб голини урди. 55-дақиқада Фернандеш ҳам ўз номига битта гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа, МЮ 75 очко билан 3-ўринга чиқиб олди. "Фулхэм" 10-поғонадан жой олди.
"Лидс" - "Тоттенхэм"
Турнирда қолиш учун курашаётган "Лидс" "шпорлар"га 4:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Ушбу ўйинда Кейн дубль қилди. Порро ва Моура ҳам Роблес дарвозасини ишғол қилган бўлса, Хариссон 67-дақиқада ҳисобни қисқартирди.
Ғалабадан кейин "Тоттенхэм" 8-поғонага чиқиб олди. "Лидс" эса 19-поғона билан чемпионатни тарк этди.
"Челси" - "Ньюкасл"
"Аристократлар" сўнгги турда "Ньюкасл"ни ўз майдонида қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
9-дақиқада Гордон ҳичобни очди. Трипьер 27-дақиқада ўз дарвозасини ишғол қилиб, имкониятларни тенглаштириб қўйди.
1 очкони қўлга киритган "Ньюкасл" 4-ўринга тушиб кетди. "Челси" 12-поғонадан жой олди.
Фикрлар