АПЛ. МЮ аутсайдер майдонида очко йўқотди ва 3-ўринга тушиб кетди
Кутилмаган натижа.
Ҳозиргина Англия премьер-лигасининг 24-туридан ўрин олган “Вест Бромвич” ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди.
Қизиқарли кечган баҳс 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Дастлаб, мезбонлар 2-дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлган бўлса, 44-дақиқага келиб Бруну Фернандеш ўз голи билан мувозанатни тиклади. Ҳисоб эса ўйин якунига қадар ўзгармай қолди.
Ушбу ўйиндан сўнг МЮ ўз ҳисобидаги очколарни 45 тага етказиб олди ва 3-ўринга жойлашди. “Вест Бромвич” эса 12 очко билан 19-ўринга кўтарилиб олди.
Вест Бромвич
| Премьер-лига 24-тур 14/02/2021, 19:00
1 :1 ![]() Тугади | Ман. Юнайтед
|
Стадион: The Hawthorns 0 томошабин Бош ҳакам: Craig Pawson |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар