АПЛ. МЮ пенальтидан киритилган голлар эвазига "Вест Хэм"дан устун келди

"Олд Траффорд" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишди. Даставвал 19-дақиқада Поль Погба пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 

Иккинчи бўлим аввалида эса Фелипе Андерсон ўзининг аниқ зарбаси билан мувозанатни тиклади. Аммо баҳс сўнггида Погба "болғачилар" дарвозаси томон белгиланган яна бир 11 метрли зарбани голга айлантириб, "қизил иблислар"га муҳим бўлган 3 очко олиб келди.

Шу тариқа манчестерликлар ҳисобидаги очколар сони 64 тага етди ва жамоа вақтинчалик бўлсада, 5-ўринга кўтарилиб олди. Лондонликлар эса 42 очко билан 11-поғонани банд этишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!