
АПЛ. "Ньюкасл" "Брентфорд" майдонида зафар қучди ва МЮни қувиб ўтди
АПЛ 30-туридан ўрин олган "Брентфорд" - "Ньюкасл" баҳси якунланди. Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, Айвон Тоуни 45+1-дақиқада гол уриб ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Райянинг автоголи ҳамда Исакнинг голи эвазига "қарғалар" муҳим ғалабани қўлга киритди.
Очколари сонини 56 тага етказиб олган "Ньюкасл" АПЛ турнир жадвалида худди шунча очкога эга МЮни тўплар нисбатига кўра ортда қолдирмоқда.
Фикрлар