АПЛ. "Ньюкасл" "Лестер"ни мағлуб қила олмади, лекин Чемпионлар лигасига йўл олди

АПЛнинг 37-турининг сўнгги учрашуви "Ньюкасл" ҳамда "Лестер" ўртасида бўлиб ўтди. Мазкур баҳс 0:0 ҳисоби билан ўз ниҳоясига етди. 

Ўйинда мезбонлар томонидан бир қанча хавфли ҳужумлар ташкиллаштирилган бўлсада, дарвозалар ишғол қилинмади. 

Иккала жамоа ҳам 1 очкодан бўлишиб олди ва "Ньюкасл" келаси мавсумни Чемпионлар лигасида ўтказадиган бўлди. "Лестер"да эса АПЛда қолиш учун ҳаракатни давом эттиради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!