АПЛ. "Ньюкасл" Лондонда "Тоттенхэм"дан устун келди

  • 23 октябрь, 2022, 22:26
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер лигаси 13-тури доирасидаги "Тоттенхэм" - "Ньюкасл" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган баҳсда "қарғалар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Tecno

Учрашувдаги ҳисоб биринчи таймнинг 31-дақиқасида очилди. Каллам Уилсон Уго Льориснинг қўпол хатосидан кейин ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. 40-дақиқага келиб, "Ньюкасл" ўйиндаги иккинчи голини киритди. Мигель Алмирон "шпорлар" ҳимоячиларини бир ўзи алдаб, жамоасининг ғалабасини мустаҳкамлади. 

Иккинчи таймнинг бошида, аниқроғи 54-дақиқада бурчакдан ошириб берилган тўпни Харри Кейин бош билан дарвозага йўллаб, ҳисобни биттага қисқартирди. Баҳснинг қолган дақиқалари ҳам қизиқарли ўтди. Бироқ бошқа гол уриш ҳеч бир жамоага насиб қилмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!