АПЛ ўз регламентига мавсумни муддатидан аввал якунлаш бандини киритмоқчи
Англия Премер-лигаси клублари пайшанба куни бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилади. Улардан бири - мавсум тўхтаб қолган тақдирда, регламентда ўзгаришни амалга оширишга қаратилган.
Гап шундаки, АПЛ раҳбарияти агар келажакда мавсумни якунлаш имкони бўлмаса, мавсум тақдири борасида келишмовчиликлар бўлмаслиги учун шундай йўл тутмоқчи.
Daily Mail хабарига кўра, агар мавсумнинг ярми ўйналса, Премьер-лига клубларга чемпионат тўхтатилган вақтда жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрнини сақлаб қолиш имкониятини тақдим этади.
Юқоридаги ўзгариш регламентда ўз аксини топиши учун АПЛнинг камида 14 та клуби “ҳа” деган овозни бериши керак.

Фикрлар