АПЛ пешқадами сафарда йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Англия Премьер-Лигасининг 4-туридан ўрин олган "Кристал Пэлас" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Мазкур ўйинда майдон эгалари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беллашувнинг 75-дақиқасида Заа пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Орадан 11 дақиқа ўтиб, захирадан майдонга тушган Эдуард орадаги фарқни оширди.

Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнгги сонияларида Эдуард яна катта саҳнага чиқди. Галахернинг узатмасини ҳужумчи дарвозага жойлаб қўйди ва дублни расмийлаштирди. Шу тариқа, баҳс мезбонларнинг йирик ғалабаси билан тугади.

"Тоттехэм" ортда қолган 3та турда ҳали мағлубиятга учрамаган эди. 

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! Эшпириту Сантуш шогирдлари сафарда мағлуб бўлди

  • 90+3'

    ГОООООООООООЛ! Эдуард дублни расмийлаштирди. АПЛ пешқадами сафарда мағлуб бўлмоқда,..

  • 90'

    Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

  • 89'

    Конор Галлахер ҳакам томонидан огоҳлантирилди

  • 87'

    Жордан Айю майдонни тарк этмоқда унинг ўрнига,  Майкл Олисе ҳаракат қилади.

  • 84'

    ГОООООЛ! Майдон эгалари учрашувда иккинчи голни киритди. Ҳозирга майдонга тушган Одсон Заанинг узатмасидан сўнг дарвозани ишғол қилди

  • 84'

    Кристиан Бентеке ўз ўрнини Одсон Эдуардга бўшатиб берди

  • 81'

    Лукас огоҳлантирилди

  • 80'

    Тоттенхэм бурчак зарбасидан фойдалан олмади

  • 76'

    ГОООООЛ! Заа 11 метрлик нуқтадан адашмади. Учрашувда ҳисоб очилди

  • 74'

    Дэвис жарима майдони ичида тўпни қўл билан ўйнади. Ҳакам ўйинни тўхтатди. Пенальти!

  • 70'

    Лука Миливоевич Куяте ўрнига майдонга тушди

  • 66'

    Жордан Айю жарима майжони ичида тўпни қабул қилиб зарба йўллади, тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди. Бу вазиятда дарвозабон зарбани қайтариши амримаҳол эди

  • 64'

    Деле Алли рақибга нисбатан фол ишлатди

  • 62'

    Жеймс Макартурнинг узатган тўпини Лборис эгаллаб олди

  • 60'

    Харри Уинкс ўрнига Дэвис тушди

  • 58'

    Яфет Танганга ўйиндаги иккинчи сариқ карточкани олиб,майдондан четлатилди

  • 54'

    Лукас майдонда жароҳат олиб ёрдам сўрамоқда

  • 56'

    Яфет Танганга ва Заа ҳакам томонидан огоҳлантирилди

  • 50'

    Конор Галлахер бурчакдан тўпни узатди, бироқ жамоадошларидан ҳеч кимни топа олмади

  • 48'

    Лукаснинг дарвоза марказига йўллаган зарбасини рақиб посбони қайтарди

  • 46'

    Иккинчи таймга старт берилди

  • 45'

    Биринчи бўлим якунланди

  • 44'

    ЗАРБААА! Бурчак тўпидан сўнг Бентеке дарвоза томон зарба йўллади, ноаниқ

  • 41'

    Конор Галлахер тўпни қабул қилиб олиб, дарвоза томон зарба йўллади, бироқ анча ноаниқ

  • 39'

    Кристан Бентеке бир минут тўп билан тўхтаб жамоадошларини топа олмади

  • 36'

    "Кристал Пэлас" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади

  • 30'

    Жордан Айюнинг узатмасини қайтариб юборди

  • 29'

    Жордан Айю агрессив ҳаракатлари учун ҳакам томонидан оғзаки огоҳлантирди

  • 24'

    Уилфрид Заа қулай нуқтадан тўпни қабул қилиб олганди, лекин унинг техникаси ўзининг зарарига ишлади

  • 22'

    Конор Галлахернинг стандард вазиятдан йўллаган зарбаси мухлислар томон равона бўлди

  • 21'

    "Кристал Пэлас"да қулай имконият бўлиши мумкин. Жарима майдони яқинида "шпорлар" футболчиси қўполлик ишлатди

  • 16'

    Шейх Куяте қўполлик ишлатди

  • 13'

    Регилон жарима майдонига ёриб кирди ва ҳимоячилар томонидан тўхтатилди

  • 12'

    Дайер захирага олинади, унинг ўрнига Жо Родон тушди

  • 9'

    Эрик Дайер кичик жароҳат олди. Кейинчалик ўйинни давом этта олиши маълум бўлди

  • 6'

    Уинкс бурчакдан тўпни жарима майдонига узатди, бироқ жамоадошларидан ҳеч ким йўқ эди

  • 4'

    Тирик Митчелл рейд амалга оширди, аммо зарба беришгача етиб бора олмади

  • 3'

    Оливер Скипп жарима майдонига тўпни узатди, бироқ рақиб ҳимоячилари уни бартараф этди

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Бироздан сўнг АПЛ доирасидаги "Кристал Пэлас" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги ўйин старт олади. Учрашувни сизлар билан биргаликда камина Жалолиддин Қобилжонов кузатиб боради.

  •  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!