АПЛ. Қолдирилган ўйинда "Брентфорд" йирик ҳисобда мағлуб бўлди
АПЛ 18-туридан ўрин олган қолдирилган учрашувда "Саутгемптон" - "Брентфорд"дан 4:1 ҳисобида устун келди.
Меҳмонлар сафида Беднарек, Льоренте, Броя ва Адамс рақиб дарвозасини ишғол қилди. "Брентфорд"нинг ягона голи Янельт томонидан киритилди.
Мазкур ғалабадан сўнг "Саутгемптон" очколари сонини 24 тага етказиб олган ҳолда, АПЛ турнир жадвалида 11-ўринга кўтарилди. Улардан бир очко кам жамғарган Томас Франк шогирдлари 13-поғонани банд этган.
Фикрлар