АПЛ. "Қотил тандэм" гол урган ўйинда "Тоттенхэм" муҳим ғалабага эришди

Англия чемпионатининг 17-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" ва "Лидс" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда мезбонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувни "шпорлар" ҳужумкор бошлади. Ўйиннинг 29-дақиқасида 11 метрлик нуқтадан Харри Кейн ҳисобни очди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Кейн яна катта саҳнага чиқди. Бу сафар у ўз номига ассист ёздириб қўйди. Харрининг узатмасидан кейин Сон яқин масофадан зарба йўллаб, ҳисобни яна биттага оширишга эришди.

Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Соннинг бурчакдан узатган тўпини Тоби Алдервейлер дарвозага жойлаб қўйди. Қолган дақиқаларда жамоалар қанча ҳаракат қилмасин ўйинда бошқа гол урилмади.

Шу тариқа, "шпорлар" мазкур ғалабадан сўнг 29-очко билан 3-ўринга кўтарилиб олди.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди!

  • 90+1'

    Доэрти иккинчи сариқ карточкани олди ва майдонни тарк этди

  • 90+3'

    Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 86'

    "Тоттенхэм"  сафида навбатдаги ўзгариш: Кейн ўрнига Винисиус майдонга туширилди

  • 84'

    Хойберг огоҳлантирилди

  • 82'

    Доэрти жарима майдони ташқарисида турган Хойбергга тўпни узатди. Унинг олисдан йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтарди

  • 77'

    Мезбонлар сафида яна бир ўзгариш бўлади. Ндомбеле ўрнини Моурага бўшатиб берди

  • 76'

    "Тоттенхэм" сафида ўзгариш: Харри  Уинкс ўрнига Сиссоко туширилди

  • 71'

    "Лидс" кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқда, бироқ ҳужумни якунловчи футболчилар етишмаяпти

  • 66'

    "Тоттенхэм" ҳисобни яна биттага ошириб қўйиши мумкин эди. Харрининг зарбасини дарвозабон қайтарди

  • 65'

    Бьелса жамоасидан яна бир ўзгариш: Родриго майдонни тарк этди, унинг ўрнига Пабло Эрнандес туширилди

  • 64'

    Мэтт Доэрти огоҳлантирилди

  • 63'

    Меҳмонлар таркибидаги навбатдаги ўзгариш: Алиоски ўрнига Шаклетон туширилди

  • 60'

    ЗАРБАА! Бергвейннинг зарбасини дарвозабон қайтарди

  • 60'

    "Лидс" сафида ўзгариш бўлади. Хариссон ўз ўрнини Поведага бўшатиб берди

  • 55'

    Рафиньянинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди

  • 52'

    "Тоттенхэм" тўхтамаяпти. Кейннинг кучли зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 49'

    ГООООООЛ! Сон Хён Мининг бурчакдан узатган тўпига Алдервейрелд боши билан зарба йўллаб голга айлантирди

  • 49'

    СЕЙВ! Ндомбеленинг кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтаришга эришди

  • 48'

    Бен Дэвис Рафиньяга нисбатан фол ишлатди

  • 45'

    Иккинчи бўлим бошланди

  • 45'

    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 2:0.

  • 43'

    ГООООООООЛ! Кейндан ассист. Гол муаллифи эса Сон. Харрнинг қанотган узатган тўпини Хён Мин яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди

  • 41'

    Харисоннинг кучли зарбаси дарвоза тўсининг ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 38'

    Бэмфорднинг  зарбасини ҳимоячилар қайтарди

  • 35'

    ВААААҲ! Бергвейн нималар қиляпсан?! Ҳужумчи яқин масофадан анча ноаниқ зарба йўллади. Моуриньо ҳам ҳайратда!

  • 33'

    Родриго ноқулай тарзда дарвоза томон зарба йўллади, бироқ ноаниқ чиқди

  • 28'

    Нуқтага яқинлашган Харри Кейн зарбада янглишмади ва ўйинда ҳисобни очди

  • 27'

    "Лидс" дарвозаси томон пенальти белгиланди.

  • 26'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Жамоалар асосан майдон марказида ўйнашмоқда 

  • 22'

    "Лидс" чиройли ҳужум амалга оширди. Сўнгги паллада Бэмфорднинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади

  • 20'

    Хойберг жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади. Дарвозабон қийинчиликсиз тўпни ушлаб олди

  • 16'

    ЗАРБАААА! Сон тўпни Кейнга қолдирли. Харрининг кучли зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди

  • 14'

    Сон рақиб футболчисига нисбатан қоида бузди

  • 12'

    Бурчакдан узатилган тўпни "Лидс" посбони баланд сакраб ушлаб олди

  • 11'

    "Шпорлар"да яхши имконият бўлиши мумкин эди, бироқ Сон Бергвейн узатган тўпга ета олмади

  • 9'

    Меҳмонлар тинмаяпти. Килич тўпни гавдаси билан тўхтатиб олиб зарба йўллади, яна аниқлик етишмади

  • 4'

    ВУУҲ! Алиоски дарвоза томон кучли зарба йўллади, бироз ноаниқ

  • 2'

    "Лидс" сафарда ўйнаётганига қарамай дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумда фаол ҳаракат қилмоқда

  • 1'

    Ўйинга старт берилди!

  • 0'

    Жамоалар стадионга чиқиб келишмоқда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!