АПЛ рекорд трансфер остонасида турибди

"Манчестер Сити" "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Жек Грилишнинг трансфери учун қанча тўлаши маълум бўлди.

Италиялик журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, трансфер 117 миллион еврони ташкил қилади. Агар трансфер амалга ошса, бу Англия премьер-лигаси учун рекорд бўлади.

Грилиш бугун “шаҳарликлар” сафида тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда. Барчаси ижобий якунлангач, у "Сити" билан 2026 йилгача шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ агар Грилиш “Манчестер Сити”га ўтса, “шаҳарликлар”нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Бернарду Силва жамоани тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!