АПЛ. Суперлига иштирокчиси мавсум дебютантини енга олмади

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигаси 32-тури доирасидаги "Лидс" - "Ливерпуль" баҳси ўз якунига етди. Унда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Tecno

Биринчи таймда Садио Мане Арнольднинг узатмасидан сўнг, бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Учрашув якунланиши арафасида Диего Льоренте мувозанатни тиклади ва "Лидс"ни мағлубиятдан қутқариб қолди. 

Бир очкодан бўлишиб олган ҳар икки жамоа ҳам ўз ўрнини сақлаб қолди. "Ливерпуль" 53 очко билан 6-, "Лидс" эса 46 очко билан 10-поғонада кетмоқда. 

Comments

You must be logged in to commet!