АПЛ тарихидаги энг яхши 3 та трансфер эълон қилинди. Улар орасида Роналду ва Анри йўқ

FourFourTwo журнали Англия премьер-лигаси тарихидаги энг яхши 3 та легионерни маълум қилди.

Унга кўра, рейтингнинг энг юқори поғонасидан Эрик Кантона жой олди. У 1992 йил “Лидс”дан “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтган эди. У МЮда 1997 йилгача тўп сурди ва жами 179 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 81 та гол ҳамда 61 та голли узатма ёздириб қўйган.

Кучли учликдан эса Сол Кэмпбелл (“Тоттенхэм”дан “Арсенал”га) ва Н'Голо Канте (“Кан”дан “Лестер”га) жой олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!