АПЛ тўпурари жароҳат олди

 

“Тоттенхэм” жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн “Миллуол”га қарши (6:0) Англия Кубоги чорак финал ўйинида жароҳат олди.

23 ёшли футболчи учрашувнинг дастлабки дақиқаларида оёғидан жароҳат олди ва 10-дақиқада майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Кристиан Эриксен эгаллади.

Харри Кейннинг жароҳати қанчалик жиддий эканига аниқлик киритилмаган. Тиббий кўрикдан сўнг унинг майдонга қачон қайтиши маълум бўлади.

Иқтидори форвард жорий мавсумда “Тоттенхэм” сафида 30 та учрашувда майдонга тушиб, 24 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!