АПЛ. "Тоттенхэм" - "Челси": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Англия Премьер-лигаси 22-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Челси" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90+4'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+3'
Соннинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Бу уриниш бугунги "Тоттенхэм"ни рамзий маънода ифодалай олади.
- 90+2'
Сўнгги дақиқаларни "шпорлар" ҳужумда ўтказмоқда. Лекин уларга энди бироз омад етишмаяпти.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Аспиликуэта сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 86'
Лукас Моуранинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 84'
Устунлик "шпорлар" томонга ўтди. Меҳмонлар қарши ҳужумларга таянмоқда.
- 81'
Бу сафар Кантега сариқ карточка кўрсатилди.
- 79'
Кристиан Пулишич огоҳлантирилди.
- 76'
Маунтнинг кучли зарбасини Льорис қайтаришга муваффақ бўлди.
- 74'
Матео Ковачич ўрнига Н'Голо Канте ўйинни давом эттиради.
- 72'
"Шпорлар" бу сафарги бурчак тўпидан ҳам унумли фойдалана олмади.
- 69'
Бергвейн ва Ндомбеле ўрнига Ламела ҳамда Моура ўйинни давом эттиради.
- 67'
Маунт жарима майдонига узатма амалга оширрди. Льорис тўпни эгаллаб олди.
- 65'
Хадсон-Одои ўз ўрнини Кристиан Пулишичга бўшатиб берди.
- 63'
Қўпол ўйин кўрсатган Хёйбьерг огоҳлантирилди.
- 60'
"Челси" ҳисобни ўзгартириши мумкин эди, бироқ ортдан етиб келган ҳимоячи Верерга зарбани йўллаш имкониятини бермади.
- 57'
Матео Ковачичнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўйди.
- 54'
Каллум Хадсон-Одои манзили томон оширилган тўпга ета олмади.
- 50'
Рақибга нисбатан қоида убзгани учун Эрик Дайер огоҳлантирилди.
- 48'
Майдон эгалари бурчак тўпидан наф чиқара олмади.
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз.!
- 45+3'
Танаффус!
- 45+2'
Маунтнинг кучли зарбаси йўлига ҳимоя блок йўйишга муваффақ бўлдим.
- 45'
Бирирнчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 41'
Соннмен бу сафарги ҳужумини ўзини қолмамади.
- 39'
Хадсон-Одоининг узатмаси ҳимоячилардан ўтмади.
- 37'
Курашлар асосан, майдон марказида кечмоқда.
- 34'
Тьяго Сильвага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 32'
Маунтнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 31'
"Тоттенхэм" футболчиларини майдоннинг рақиб учун ажратилган қисмида кўрмай қўйдик.
- 28'
Маркос Алонсо ҳужумда қўполлик ишлатди. Рефери ўйинни тўхтатди.
- 26'
"Аристократлар" босим уюштиришда давом этмоқда.
- 24'
ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Челси" ҳисобни очди!
Нуқта қаршисига келган Жоржиньо ўзидан чап томонга аниқ ва кучли зарба йўллади. Тўп йўналишини топган Льорис уни қайтара олмади.
- 23'
Жарима майдони ичида Эрик Дайер қоида бузди. Ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора қилди.
- 22'
Ўйин темпи бироз пасайди.
- 20'
Бу сафарги ҳужумни ҳам Ндомбеле тушунарсиз ҳаракатлари билан йўққа чиқарди. У тўпни дарвозабоннинг қўлларига топшириб қўйди.
- 18'
"Шпорлар"нинг камсонли ҳужумларидан бири Ндомбеленинг ноаниқ узатмаси туфайли барбод бўлди.
- 16'
Тухель шогирдларининг эрта прессинги "Тоттенхэм" футболчиларини бироз гангитиб қўймоқда.
- 14'
"Челси" футболчилари навбатдаги бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
- 12'
"Аристократлар" ўйин тизгинини ўз қўлларида ушлаб турибди. Меҳмонлар қийинчилик билан ҳимояланмоқда.
- 10'
Моуриньо шогирдлари ўз ярим майдонида тўпни назорат қилмоқда.
- 8'
Бурчакдан етказиб берилган тўпни "шпорлар" узоқлаштирди.
- 6'
Соннинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини Менди ушлаб олди.
- 4'
Маунт офсайддан чиқишга удгурмади. Жамоадоши унга пас бериб хатога йўл қўйди.
- 2'
Рис Жеймас ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 1'
Илк сониялардаёқ меҳмонлар хавфли ҳужум ташкил этди: Вернернинг бош билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!
Фикрлар