АПЛ. "Тоттенхэм" - "Ливерпуль": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Англия Премьер-лигаси 19-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Ливерпуль" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90'
Сўнгги дақиқаларни "шпорлар" ҳужумда ўтказмоқда.
- 90'
Сон жарима майдонига узатма амалга оширди. Дарвозабон ишончли ҳаракат қилди.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'

Фирмино ўз ўрнини Оригига бўшатиб берди.
- 84'
Клопп шогирдлари тўпга эгалик қиляпти.
- 82'

Гарет Бэйл майдонга тушди. У Стивен Бергвейнни алмаштирди.
- 81'

Садио Мане воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.
- 78'

Тьяго Алькантара ўрнига Кюртис Жонс майдонга тушди.
- 74'
Салаҳнинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 71'
Тьяго Алькантаранинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 68'
Бергвейннинг зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўйишни уддалади.
- 65'

ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Мане барибир ўз мақсадига етди!
Қанотдан етказиб берилган тўпни кучли зарба йўллаган Садио дарвозага жойлаб қўйди.
- 64'
Роберто Фирмино жамоасининг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланишига сабаб бўлди..
- 61'
Вейналдум қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади.
- 58'

Йўқ! ВАРни кўрган ҳакам яна голни бекор қилди. Тўп футболчининг қўлига теккан.
- 56'

ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Салаҳ катта саҳнага чиқди!
Узоқ масофадан аниқ зарба берган Муҳаммад Салаҳ ҳисобдаги 2 та тўп фарқини тиклади.
- 53'
Садио Мане рақибга нисбатан бироз қўпол ўйнади. Ҳакам хуштак чалишга мажбур бўлди.
- 51'

Натаниэль Филиппс огоҳлантирилди.
- 49'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Тоттенхэм" ўйинга қайтди!
Жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берган Хёйберг дарвозабонга имконият қолдирмади.
- 47'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Трент ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!
Маненинг аниқ зарбасини дарвозабон қайтарди. Такрорий уриниш дарвоза тўридан жой олди.
- 46'

Иккинчи бўлим бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45'

Танаффус!
- 45'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Ливерпуль" ҳисобни очди!
Маненинг узатмасидан кейин бўш қолган дарвоза қаршисида қолган Фирмино жамоасининг илк голига муаллифлик қилди.
- 45'
Трентнинг жарима майдони ичига узатган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.
- 45'

Биринчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Садио Маненинг уринишидан кейин тўпни Льорис ушлаб олди.
- 41'
Доэрти қўполлик ишлатди. "Қизиллар"да яна бир имконият юзага келди.
- 38'
Ҳакам "Тоттенхэм" фтболчиси тўпни қўли билан ўйнагани учун ўйинни тўхтатди. Меҳмонларда яхши вазият.
- 36'
Сон томон узатилган тўпга ундан аввалроқ дарвозабон улгурди.
- 34'

Харри Кейнга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 30'

Рақибга нисбатан қоида бузгани учун Стивен Бергвейн сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 26'
Қанотдан ёриб киришга ҳаракат қилган Салаҳни ҳимоячилар усталик билан зарарсизлантирди.
- 24'

Тьяго огоҳлантирилди.
- 24'
Алькантаранинг қўпол ўйини майдон эгалари яхши стандартга эга бўлишига сабаб бўлди.
- 21'

Жарима майдони ичидан зарба йўллади. Алиссон ўз ўрнида.
- 18'
Шиддатли бошланган ўйин темпи бироз пасайди.
- 15'
Хёйберг ҳужумда қоида бузди. Рефери ўйинни тўхтатди.
- 13'

Харри Кейнга тиббий ёрдам керакка ўхшайди. У Алькантара билан тўқнашувдан сўнг, майдонда ётибди.
- 11'
Хёйбергнинг узатмасига Бергвейндан олдин дарвозабон етиб келди.
- 9'
Жарима майдони ичида Фирмино йиқилиб тушди. Ҳакам вазиятга ортиқча эътибор бермади.
- 7'
Алиссоннинг олдинга чиқиб кетганини кўрган Сон узоқ масофадан зарба берди. Тўп бошқа йўналишда кетди.
- 6'
Мерсисайдликлар тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда. "Тоттенхэм" прессингда ўйнаяпти.
- 4'

Йўқ! Бироз шошмаймиз: Сон ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан. Ҳакам голни бекор қилди.
- 3'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Сен урмасанг, сенга уришади!
Кейннинг узатмасидан кейин дарвозабон қаршисида ёлғиз қолган Сон ҳисобни очди.
- 2'
Мане! Бирга-бир вазиятга эга бўлган Садио ўта қулай имкониятни кўкка совурди.
- 1'

Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча сониялар ичида старт олади.

Фикрлар